Get Mystery Box with random crypto!

Энди шартни Украина қўя бошлади Украина урушни тўхтатиш учун | Қоятош

Энди шартни Украина қўя бошлади

Украина урушни тўхтатиш учун ўз шартларини айтмоқда. Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия Украина ҳудудидан ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқиб кетиши, етказилган зарар учун товон тўлаши ҳамда Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан олиши керак бўлади.

Украина генштаби бошлиғи, генерал Валерий Залужний ҳам америкалик ҳамкасби билан учрашувда ушбу риторикани такрорлаган. Мамлакат Россия босқинидан тўлиқ озод қилинмас экан, Украина ҳеч қанақа муросага бормайди.

Афтидан, Украина тарафи 24 февралгача бўлган статус-квога ҳам қайтмоқчи эмас.

Охирги пайтлар музокаралар ўтказиш ҳақида Россия тарафи турли сигналлар юбораётган эди.