Get Mystery Box with random crypto!

Тест синовлари учун рухсатнома юклаб олишни унутманг #abituriy | Qosimov_o'quv_markazi

Тест синовлари учун рухсатнома юклаб олишни унутманг
#abituriyent

Эртага тест синовининг илк кунида биринчи смена соат 7:00 да бошланади. Абитуриентлар тест ўтказиладиган ҳудудга 1 соат олдин келишлари керак.

Мендаги маълумотларга кўра, эртанги тест синови учун минглаб абитуриентлар ҳали рухсатнома юклаб олмаган. Бу дегани улар қачон ва қаерда тестга киришини билолмайди ва тестдан қолиб кетади.

Яна бир бор рухсатнома юклаб олишингиз кераклигини эслатиб ўтаман. Тест синовига кириш учун албатта абитуриент рухсатномасини қоғозда чоп этиб (печать) олган бўлишингиз керак (рангли бўлиши шартмас, оқ-қора ҳам бўлаверади).

Рухсатномаларни https://my.dtm.uz/allow манзилидан паспорт серия ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олиш мумкин (шахсий кабинет паролини билиш шартмас, телефонга СМС келиши ҳам шартмас).

Шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам юклаб олиш мумкин:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

Ўқишга топширган яқинларингизга ҳам эслатиб қўйинг, улар ҳам ҳали рухсатномани юклаб олмаган бўлса, бу ишни тезда қилишсин.


@xushnudbek