Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратиш бошланди Энди қишло | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

​​Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратиш бошланди

Энди қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат та‘лим ташкилотлари бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

Бунинг учун талабгор календар йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар мй.гов.уз даги “Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат та‘лим ташкилотларига субсидия ажратиш” хизматидан фойдаланади.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

– бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникатсияц технологиялари, мебел, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;

– зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан та‘минлаш, та‘лим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Хизматдан фойдаланишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– 2 йилга мўлжалланган бизнес режа;

– маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;

– педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;

– педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;

– та‘лим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат та‘лим ташкилотлари учун).

Батафсил: https://my.gov.uz/uz/service/657

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул

TELEGRAM t.me/qoshrabot