Get Mystery Box with random crypto!

Қўшработ туман ФВБ ходимлари томонидан Зармитан МФЙда куз-қиш | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

Қўшработ туман ФВБ ходимлари томонидан Зармитан МФЙда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ташкил этилган тадбирда соҳа ходимлари томонидан аҳоли кўп йиғиладиган масканлар ва яшаш хонадонларида фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ботулизм (овқатдан заҳарланиш) ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид зарур тавсиялар берилди ҳамда ҳушёрликка чорловчи эслатма ва буклетлар тарқатилди.
Бу каби профилактик тадбирлар давом этмоқда!

TELEGRAM t.me/qoshrabot