Get Mystery Box with random crypto!

Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида бугунги кунда 145 нафар б | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида бугунги кунда 145 нафар бемор ётиб даволанмоқда, 7.01.2023-йил ҳолатига кўра 310 нафар бемор мурожаат қилиб келди. Барча беморлар тўлиқ тиббий кўриклардан ўтказилиб шундан 25 нафарини статсианар шаройитда даволаш мақсадида бўлимларга ётқизилди. 120 нафар беморга амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилди. Док1мах дори препаратидан заҳарланиб ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келаётганлиги сабабли "Қурамх" кампаниясига тегишли бўлган барча дори дармонларни истемол қилмаслик кераклиги, аҳоли ўртасида тушунтриш ишлари олиб борилиб, вилоятда тузулган штабга тақдим қилинмоқда ва бундан ташқари патранаж ҳамширалар уйма-уй кириб хонадонлардаги аптечкаларни кўздан кечириб муддати ўтган дориларни истемол қилишга яроқсизлигини тушунтриб чиқмоқда.

Бирлашма бошлиг`и У.Н.Шамсиэв

Манба ; Қўшработ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

TELEGRAM t.me/qoshrabot