Get Mystery Box with random crypto!

КЎНДАЛАНГ САВОЛЛАР Мустақил фикрлаш учун ҳам юқоридан кўрсатм | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

КЎНДАЛАНГ САВОЛЛАР

Мустақил фикрлаш учун ҳам юқоридан кўрсатма керакми?

“Тез тиббий ёрдам” ҳам шошилинч ёрдамга муҳтож бўлиб қолса, нима дейиш керак?

Кўтарилиш учун эгилишни ўрганиш шартми?

Қойилмақом қилиб рол ўйнайдиганларни саҳнада кўпроқ кўрамизми ёки ҳаётда?

Эртага қичишадиган жойни бугун қашлаб қўйиш мумкинми?

Об-ҳаво тез ўзгараяптими,  нарх-навоми?

Танқид келажакнинг мевасими,  кўргилигими?

Енгил-елпи қўшиқлари билан мухлислар эътиборини қозона олмаган хонандага енгил-енгил кийимлари ёрдам берармикин?

Яхши ўринлар олдиндан банд қилиб қўйилади. Танловларда ҳамми?

Ҳабиб СИДДИҚ.

TELEGRAM t.me/qoshrabot