Get Mystery Box with random crypto!

#Ватанпарварлик_ойлиги Ўсиб келаётган ёш авлодга ҳар томонлам | Qoʻshrabot tumani | Қўшработ тумани☑

#Ватанпарварлик_ойлиги

Ўсиб келаётган ёш авлодга ҳар томонлама ма‘нан ва жисмонан чуқур ақлий билимга эга бўлишлари учун юртимизнинг барча та‘лим муассасаларида қулай имкониятлар яратиб берилган. Келажагимиз давомчилари бўлган ёшларимиз ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиб, касб танлашда адашмасдан, устозлари берган билимларни тўлиқ ўзлаштиришлари лозим.

Хусусан, Қ‘ошработ туман Мудофаа бўлими томонидан навбатдаги ўқув йили учун номзодларни танлаш сифатини ошириш мақсадида Зармитан ҳудудида жойлашган 99850-ҳарбий қисмда "Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустахкам қалқонидир!" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди.

Манба : Қўшработ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

TELEGRAM t.me/qoshrabot