Get Mystery Box with random crypto!

​​#аёл_сийрати. Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни ж | 🌸Qoriyalar🌸Rasmiy kanal

​​#аёл_сийрати.

Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни жазиллатиб, чироғингизни
ёқиб юраверади...

Xомиладор ҳолатида ҳам ўшандай тиними йўқ...

Ичидаги боласи унинг ўпка ва
ЖИГАРИГА ЧИРМОВИҚДАЙ ЁПИШИБ, бағридаги бор мағзини шимиб турса ҳам (бекорга “ОҒИР ОЁҚ” демайдилар),
оёқлари шишиб, уйкусизликка дучор бўлиб, бели узилай деса ҳам ётиб олмайди, рўзғорнинг, оиласиниг хизматини қилаверади...

Сизнингча, ХУРМАТ унга бўлмай, кимга бўлсин..?!

“КЎЗИ ЁРИЙДИ ” дейдилар ва бекорга
бундай демайдилар...

... Фарзанд кўриш жараёнида аёл
“ҚОРОНҒУ ГЎР”ни кўриб қайтар экан,
“ё ҳаёт, ё мамот” дея қутқу солиб турган кўприкдан ўтар экан...

Кўзи ёрир экан, аёл суякларининг
ҚИРСИЛЛАБ сурилаётганини эшитиб, этларининг узилаётганини билиб туради...

Бу дард фақат АЛЛОҲГА АЁН...

... Жони кўз косасидан чиқай деб турсада, “ЖООН ДОКТОР, нима қилсангиз ҳам боламни тирик олинг...” дея ФАРЁД уради..!

... Ўзим нима бўламан дейиш йўқ..!

Айтинг-чи, ҲУРМАТ фақат унга бўлмай
кимга бўлсин?!


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Qoriyalar