Get Mystery Box with random crypto!

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Telegram kanalining logotibi qorirovotuz — Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ Q
Telegram kanalining logotibi qorirovotuz — Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
Kanal manzili: @qorirovotuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 26.54K
Kanalning ta’rifi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Реклама хизмати @ummat7777
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 329

2022-09-03 15:07:11
Бу умматнинг Юсуфи деб аталадиган саҳоба?
Anonymous Quiz
26%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
39%
Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
25%
Жарийр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу
11%
Энди билиб оламан
628 voters2.3K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 12:07
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:07:11
Саййидуш-шуҳадо (Шаҳидларнинг саййиди)  номига сазовар бўлган саҳоба? 
Anonymous Quiz
24%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
28%
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
40%
Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
612 voters2.3K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 12:07
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:07:11
Саййидул-қурро (Қориларнинг саййиди) номига сазовар бўлган саҳоба?
Anonymous Quiz
28%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
34%
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу
27%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
11%
Энди билиб оламан
619 voters2.2K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 12:07
Ochish/sharhlash
2022-09-03 13:15:07
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОШҚА ДИН АЁЛЛАРИ ОЛДИДА РЎМОЛНИ ЕЧМАСЛИК

CАВОЛ: Бошқа дин аёл вакиллари олдида муслима аёллар ҳатто рўмолларини ечиб ўтиришлари мумкин эмас. Илтимос шуни сабабини тушунтириб беринг.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У каби аёллар муслима рўмолини ечганда муслималарни ёмонликка чорлаши мумкин. Ёки эрига ёки бошқа эркакларга муслима аёлни сифатлаб бериш хавфи бор. Шунинг учун уларнинг олдида рўмолини ҳам ечмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


https://t.me/Qorirovotuz
2.6K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 10:15
Ochish/sharhlash
2022-09-03 12:14:20 ПУЛ ЭВАЗИГА УРУШДА ҚАТНАШИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда Россияда пул эвазига эмигрантларимизга урушда қатнашиш учун шартнома таклиф қилиняпти экан. Агар ушбу урушда фуқароларимиз ҳалок бўлсалар қандай ажрга эга бўладилар? Яьни шаҳидлик мақомини оладиларми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло шаҳидлик мақомида бўлмайдилар. Аксинча гуноҳи азимга қоладилар. Ҳаргиз бундай урушларда ёлланма аскар сифатида иштирок этмасинлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


https://t.me/Qorirovotuz
364 viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 09:14
Ochish/sharhlash
2022-09-03 12:14:02
17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БEРАДИ:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.


https://t.me/Qorirovotuz
354 viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 09:14
Ochish/sharhlash
2022-09-03 11:13:02 ҲАЁТ ҚАНДАЙ БЎЛСА, УНГА ШУНДАЙ ЮЗЛАНГИН

Дунё лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маъюс қиёфали, турли кўринишдаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққатлар ичра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки қавм-қариндошларнинг ёнингда бўлса ҳам уй-жойинг ёки амал-мансабинг бўлса ҳам, албатта, у билан бирга, дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан, сен ундаги ҳар қандай ёмонлик оловини сабр-бардош яхшилик қилиш билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан.
Аллоҳ ушбу дунёда икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши - ёмон, тузатиш - вайрон қилиш, хурсандлик - хафалик жам бўлишини буюрган. Яхшиликларнинг барчасини, тузатиш, бунёд этиш, хурсандчилиликни жаннатга жамлаган. Ёмонликларнинг барчасини, бузғунчилик ва хафаликни дўзахда тўплаган. Ҳадиси шарифда: "Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир. Фақат Аллоҳнинг зикри ва унинг ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас", деб айтилган. Сен воқеъликнинг ичида яшагин, хаёл отига миниб олма... Дунё қандай бўлса, унга ўшандай қарагин. Дунё қандай бўлса, уни ўшандай кўргин. Унда яшаш учун ва уни макон қилиш учун нафсингни бўйсундир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунёнинг шаъни ҳам, сифати ҳам, хусусияти ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди.
Ҳадисда: "Мўъмин одам мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса, эҳтимол, бошқа хулқини яхши кўриб қолади", дейилган. Шундоқ экан, ҳамжиҳат бўлиб, яқинлашиб, кечиримли бўлиб ва афв этиб, осон бўлганини олиб, қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб, аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади. Афсуски бундай яшашга ғуруримиз ҳар доим ҳам йўл қўявермайди. Такаббурлигимиз бизга панд беради. Оқибатда, бошқалар эмас, ўзимиз кўпроқ қийналамиз.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


https://t.me/Qorirovotuz
909 viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 08:13
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:12:02 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

• «Бир-бирингизни ёмон кўришманг.
• Бир-бирингизга ҳасад қилманг.
• Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
• Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг!
• Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар»

(Бухорий ва Муслим ривояти).


https://t.me/Qorirovotuz
1.2K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 07:12
Ochish/sharhlash
2022-09-03 09:11:02
Ҳақ йўлида дон экмаган киши, борлиқ оламидан битта арпани ҳам ололмайди.

Саъдий Шерозий


https://t.me/Qorirovotuz
1.5K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 06:11
Ochish/sharhlash
2022-09-03 08:10:17
Иймон устунлари
Нусса ва Рарра
6 - бўлим 8 - қисм


https://t.me/Qorirovotuz
1.7K viewsUmmat ( اَبُ مُحَمَّدصدِق ), 05:10
Ochish/sharhlash