Get Mystery Box with random crypto!

​​ДАНГАСАЛИК КАМБАҒАЛЛИГИ Камбағаллар орасида камбағаллиги да | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

​​ДАНГАСАЛИК КАМБАҒАЛЛИГИ

Камбағаллар орасида камбағаллиги дангасалик туфайли бўлганлар бор! Уларнинг қилган ишини пишиқ эмаслигини ва берган ваъдаларини бажармасликларини кўрасиз. Бундай кишиларнинг тайёрлаган маҳсулотлари сифатсиз ва уларнинг ғам-ташвиши йўқ. Бир ишни тўлиқ қилишмайди-да, ундан ҳам қизиғи давомий иш тартиби ва ҳисоботлари мавжуд эмас! Бундай кишиларнинг озгина вақтдан сўнг фақирга айланиши турган гап.

Мана шу – дангасалик камбағаллигидир. Бу фақирлик сизнинг ўзингиздандир. Бунда на пишиқлик, на ваъдани бажаришлик, на ростгўйлик ва на омонатдорлик бор.

“Аллоҳ таоло менга ризқ битмаган экан” деб айтиш калтафаҳмликдир. Ундан кўра: “Мен калтафаҳмман” деб айтиб қўяверинг.

Ишларингиз (яхши томонга) ўзгариши учун аввал ўзингиз ўзгаринг!

(Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ)


https://t.me/Qorirovotuz