#ТАФАККУР Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?" У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ". - Қанчалик кулайин? - Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин. - Қанчалик йиғлайин? - Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ). - Солиҳ амалимни қанчалик яширай? - Имконинг қадар. - Уни қанчалик ошкор қилай? - Бошқаси сенга эргашгунга қадар. - Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай? - Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар. https://t.me/Qorirovotuz 1.6K viewsاَبُ مُحَمَّدصدِق, edited 05:11