Get Mystery Box with random crypto!

ИБОДАТЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛЯПТИМИ? Ҳиндистон уламоларидан Имдодул | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

ИБОДАТЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛЯПТИМИ?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилган экан:
Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий бизларни ҳам кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдодни ўқиганмидингиз?
— Ҳа, ўқигандим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…



https://t.me/Qorirovotuz