Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ҳадис Солиҳа аёл сабабидан барака. Расулуллоҳ соллаллоҳу | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

​​#Ҳадис

Солиҳа аёл сабабидан барака.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки бирор аёлга унинг иззат-обрўси сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат хорликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга унинг мол-мулки сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат фақирликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга унинг ҳасаб-насаби сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло унга фақат пастликни зиёда қилади. Кимки бирор аёлга кўзини тийишлик, фаржини сақлашлик ва силаи-раҳм қилишлик сабабли уйланса, Аллоҳ таъоло у эр учун аёлида ва у аёл учун эрида хайр-баракалар ато қилади", - дедилар.
Имом Табароний ривояти.


Шарҳ: Бошқа бир хадисда қуйидаги лафзлар нақл қилинган: "Аёлга унинг чиройи учун никоҳланма, эҳтимол, унинг чиройи уни ҳалок қилар. Аёлга унинг моли учун никоҳланма, эҳтимол, унинг моли уни туғёнга кеткизар. Аёлга дини учун никоҳлангин". (Имом Ибн Можа ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг диндор аёлга уйланишга тарғиб қилишларининг сабаби, аёл эри учун диний нуқтаи назардан кўмакчи бўлади. Агар у диндор бўлмаса, у ҳолда ўзи ҳам залолатга кетади ва эрини ҳам тўғри йўлда юришига қўймайди.


https://t.me/Qorirovotuz