#Ҳадис Жамоат намозининг савобини билганингизда эди... Абу | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
#Ҳадис
Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар. Имом Табароний ривояти.
Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!