Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ҳадис عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَا | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

​​#Ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ادْعُوا اللَّهَ وَأَنْتُمْ مُوقِنُونَ بِالإِجَابَةِ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ لاَ يَسْتَجِيبُ دُعَاءً مِنْ قَلْبٍ غَافِلٍ لاَهٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ижобат этилишига аниқ ишонган ҳолда Аллоҳга дуо қилинглар. (Шуни) билинглар, Аллоҳ ғофил, (ўзга нарсалар зикри билан) машғул қалбдан дуони қабул этмайди”.
Имом Термизий, Ҳоким, Табароний ривоят қилганлар.

Шарҳ: Инсон дуо қилаётганида Аллоҳ унга ижобат этишига аниқ ишонса, қўлини самога кўтариб илтижо қилишдан олдин гуноҳдан тавба қилса, истиғфор айтса, фикрини бир ерга жамлаб, муборак вақтларни ғанимат билса, дуоси қабул бўлишидан умид қилинади. Аллоҳнинг раҳмати кенг. У Зот холис банда тилакларини раво қилади. Фақат киши дилига гумон ораламаса, Парвардигори марҳаматига шак-шубҳасиз ишонса, умид ила кўтарилган қўллари бўш қайтмайди. Агар “Дуойим қабул бўлармикан”, деб иккиланса, қалб қўри ила тазарруъ этмаса, ёдлаб олган дуоларни тил учида айтиб туриб, хаёли бошқа нарсаларда бўлса, ҳаракати бесамар кетади. Чунки ғофил қалб эгасининг дуоси қабул этилмайди. Намозда ҳам шундай. Фикр тарқоқ бўлса, мияда турмуш ташвишлари айланаверса, ибодат комиллигига путур етади.


https://t.me/Qorirovotuz