Get Mystery Box with random crypto!

Йил бўйи рўза Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қ | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Йил бўйи рўза

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Тавсия: Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.


https://t.me/Qorirovotuz