Get Mystery Box with random crypto!

Агар бандага ўлим келса Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ та | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Агар бандага ўлим келса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамдлар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин.
1. Ўлим фариштасини кўриши.
Агар киши саодат аҳлидан бўлса, ўлим фариштасини чиройли суратда кўради. Ўлим фариштаси ва у билан бирга келган раҳмат фаришталари бандага юзлари оқ, хушсурат ҳолда кўринишади. Уларнинг қўлларида жаннат кафанлари, атирлари бўлади. Улар банданинг боши тарафида ўтиришади ва: “Эй фалончи, Аллоҳнинг сенга бўлган ризосидан хушнуд бўл” дейишади. Шунда банда жаннатдаги манзилини кўради. Кейин ўлим фариштаси: “Эй покиза руҳ, Аллоҳнинг мағфират ва ризоси сари чиқ” дейди.
Агар банда бадбахтлар аҳлидан бўлса, ўлим фариштасини бошқача суратда кўради. Банда ўлим фариштаси билан бирга азоб фаришталарини ҳам кўради. Барчалари қора юзли бўлишади. Уларнинг қўлларида дўзах кафанлари ва “атирлари” бўлади. Кейин ўлим фариштаси банданинг бош тарафига ўтириб, унга Аллоҳнинг ғазаби бўлишини хабар беради. Шунда у дўзахдаги манзилини кўради. Кейин фаришта: “Эй нопок нафс, Аллоҳнинг сенга бўладиган ғазаби ва азобидан хабардор бўл” дейди.
2. Банда ўлим яқинлашиб, фариштани кўрганда қувватдан кетади, ҳаракат қила олмай қолади, ўлимга таслимлик ҳолати пайдо бўлади, кўнгли айнийди, талваса бошланади ва кўзлари ёшланади. Гапиришга лаёқатсиз, мадорсиз бўлиб қолади. У ҳамма гапни эшитади, аммо жавоб қайтара олмайди. У ҳамма нарсани кўради, аммо уни атрофидагиларга тушунтириб, изоҳлаб бера олмайди. Юраги беҳаловат бўлади, унинг уриши издан чиқади. Ўлим талвасаси қаттиқ бўлганидан гоҳ ўзига келиб, гоҳ хушидан кетади.


https://t.me/Qorirovotuz