Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ Алидан ривоят қилинади: | Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ

Алидан ривоят қилинади:
"Бир нечта биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан маҳбуброқдир".
Шарҳ: Соъ - тахминан тўрт килограмм арпа ёки бўғдой сиғадиган, ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилган идиш.
Албатта, қул озод қилиш улкан савобли иш. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир қулни озод қилган бандасига ўша қулнинг нечта аъзоси бўлса, ўшанча аъзосини дўзахдан озод қилишни ваъда берган.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу гапларида биродарларни, ёр-дўстларини тўплаб, уларга арзимас бўлса ҳам таом беришни ана шундай улуғ савобли ишдан ҳам маҳбуб кўришларини айтмоқдалар.
Демак, ёр-дўст, биродарларни тўплаб, олдиларига дастурхон ёзиш, уларга зиёфат бериб, таом едириб, қоринларини тўйдириш, дуоларини олиш (айниқса, улар муҳтож бўлсалар, оч бўлсалар, таомни еб, ибодатга қувват ҳосил қилсалар) ҳам жуда ажойиб иш бўлар экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.


https://t.me/Qorirovotuz