Хонанда Авазбек Олимовдан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузгани у | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal
Хонанда Авазбек Олимовдан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилаётган иш ҳужжатларига кўра, санъаткор шоира Маҳлиё Аҳророванинг «Гўзал ёрим» шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида «Севар ёрим» номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Даъвогар муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилмоқда.