Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Нега баҳор офтобидан сақланиш керак? Баҳор офтоби та | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

#Диққат
Нега баҳор офтобидан сақланиш керак? Баҳор офтоби танамиз учун қанчалик ёқимли ва ҳузурбахш туюлмасин, мутахассислар бу мавсумда қуёш тиғи остида узоқ қолмасликни тавсия этади.

Мутахассислар фикрича, баҳорда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси ошиши кузатилади. Оқибатда бўйин, қўл соҳалари ва кўкракнинг юқори қисмида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади. Айни сабабдан баҳорнинг офтобли кунларида соат 11:00дан 16:00гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик, агар зарурат туғилса, бош кийим кийиш ёки соябон тутиш, кўзойнак тақиш ва имкон қадар ёпиқ либослар кийишни тавсия этамиз.

@Qoraxabar - аъзо бўлинг!