Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмда банкоматни ўмарган шахс қўлга тушди Жорий йилнинг 12 | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Хоразмда банкоматни ўмарган шахс қўлга тушди

Жорий йилнинг 12 апрель куни тунда Урганч шаҳарнинг Хонқа кўчасида жойлашган “Ҳамкорбанк”га тегишли бўлган банкоматдан пул ўғирланган. Миллий гвардия ходимлари воқеа жойига етиб борганида банкомат муҳри бузилгани ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда экани аниқланиб, яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу шахс Янгибозор туманда яшовчи 34 ёшли М.Б. экани аниқланган.

@Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!