Get Mystery Box with random crypto!

Дўстлик метро бекатидан Янги Ўзбекистон боғига бепул автобус қ | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Дўстлик метро бекатидан Янги Ўзбекистон боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан "Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи" йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилди.

Ушбу йўналишда автобуслар қатнови жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.

Қатновлар соат 08:00 дан 22:00 га қадар давом этади. Автобуслар ҳаркатининг оралиқ интервали 10-11 дақиқани ташкил этади.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!