Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Коллеж ва техникумларнинг контракт тўлаш муддати уза | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

#Диққат
Коллеж ва техникумларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди. Ўқишга кира олмаганларга ҳам имкон берилди

Давлат қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2021/2022-ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2022 йилнинг 20 январигача (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга кириш тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларга, истисно тариқасида, имтиҳон топширган фанлар мажмуаси бир хил бўлган касб ёки мутахассисликларнинг вакант ўринларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат этилди.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!