Get Mystery Box with random crypto!

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича мутахассисларнинг дастлабки маълумотига кўра, портлаш бирор бир портлатувчи модда ёки нефть маҳсулоти ёрдамида юзага келмаган.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бинодаги газ қувурларида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасининг қўшилган ҳолатда чақнаш юзага келган.

Ушбу ҳодиса бўйича Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!