Get Mystery Box with random crypto!

Жозе Моуринёга Чуст пичоғи совға қилинди 26-ноябр куни Италия | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Жозе Моуринёга Чуст пичоғи совға қилинди

26-ноябр куни Италия пойтахти Римда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов бошчилигидаги делегация вакиллари ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган «Рома» клуби вакиллари, хусусан, жамоа бош мураббийи Жозе Моуринё билан учрашди.

Учрашув давомида Наманганда «Рома» футбол мактаби очиш тўғрисида ҳам сўз борган. Шунингдек, Наманган ва «Рома» ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган.

Элдор Шомуродовга устозлик қилаётган «Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуринёга эсдалик сифатида Наманган миллий бренди бўлмиш Чуст пичоғи совға қилинган.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!