Get Mystery Box with random crypto!

Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни маъқуллади.

Унга кўра, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.

Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!