Get Mystery Box with random crypto!

Абдулазиз Камилов Кобулга ташриф буюрди Ўзбекистон президенти | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

Абдулазиз Камилов Кобулга ташриф буюрди

Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Толибон* ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттаки билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Толибон ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зийи Аҳмад маълум қилди.

Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев ҳам бор.

Музокарада савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

Муттаки Афғонистон бўйича июл ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинди. Толибон Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирди.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!