Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Тошкент вилоятида 'туфлаб даволайдиган' табиб асли чў | Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal

#Тезкор
Тошкент вилоятида "туфлаб даволайдиган" табиб асли чўпон бўлиб чиқди

Бу ҳақдаги гаплар тарқалгач, Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан текширув ўтказибди. Ўрганишлар давомида табиб (Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган) фуқаро Б.Й. аслида чорвачилик билан шуғулланиши, табиблик борасида маълумотга эга эмаслиги аниқланган. Фуқаро Б.Й. тахминан 2 йилдан буён Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғидаги аҳоли орасида «Қуёшли» деб номланган тепаликда одамларга эчки сути сотиш билан шуғулланиб келган.

У ўзининг кўрсатмасида 27 май куни «Доривор ўсимликлар ҳақида»ги китобдан Читтигул илдизини кукун шаклида томоққа сепилса, «лоренгит» касаллигини даволаши ҳақида ўқиб қолганини айтган. Сўнг тоғдан Читтигул илдизини териб келган ва кукун шаклида майдалаб, қуёш тафтидан нафас олиш учун келган фуқароларга трубка орқали сепиб (пуркаб), ҳар бир муолажаси учун 20 минг сўмдан пул олган.

@Qoraxabar - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!