Get Mystery Box with random crypto!

1912 йилда инглиз жавоҳиршуноси Жеймс Херберт Смитга қимматбаҳ | Qora Tarix

1912 йилда инглиз жавоҳиршуноси Жеймс Херберт Смитга қимматбаҳо тақинчоқнинг ҳолатини текшириш буюрилди.

У тақинчоқдаги ёқутни кўздан кечирар экан, ундаги ёзувлар диққатини тортди. Мутахассис ёқутга Нодиршоҳ томонидан битилган “Бу Исфаҳонга Ҳиндистондан олиб келинган ёқут, шоҳлар шоҳи султон Соҳибқироннинг йигирма беш минг асл жавоҳиротларидан биридир” деган ёзувни ва бошқа битикларни ўқиди. Бу кутилмаган кашфиёт бўлиб, хушхабарни қиролича Виктория ва юқори мартабали мулозимлар хурсандчилик билан кутиб олдилар. Чунки инглизлар афсонавий ёқут ҳақида эшитишган, аммо у йўқолган деб ҳисобланарди. Сиртига битилган тарихий битиклар туфайли “Чироғи олам” яна ўзини ошкор этди. Шундан кейин у “Амир Темур ёқути” деб атала бошланди.

QORA TARIX - tarixning qora kunlari