Get Mystery Box with random crypto!

#долзарб Энди кўчада маст ҳолатда ётган ”пиёниста” фуқароларн | Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati

#долзарб

Энди кўчада маст ҳолатда ётган ”пиёниста” фуқароларни ИИВ ҳодимлари ўз назоратига олади

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:
- шахс мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотгани (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
- шахс уйқучанлиги, уйғотиш қийинлиги;
- шахс тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
- нутқи ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши (ғулдураши);
- саволларни яхши тушунмаслиги, қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

Манба: kun.uz

Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг