Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар бир кучли эркак ортида бир аёл туради Таиландда бир гала | Bemani HazillarTG

Ҳар бир кучли эркак ортида бир аёл туради

Таиландда бир гала туристлар тимсоҳлар сайрига боришибди. Улар тимсоҳларни томоша қилиб махсус қайиқда сузиб борар экан, тимсоҳхонанинг эгаси қирғоқдан туриб бақирибди:

- Ким ўзини сувга ташласа ва менинг олдимгача сузиб келиб тирик қолса, 1 миллион $ бераман!

Ҳамма жим. Ҳеч ким ташламасмиш. Шунда бирдан бир эркак ўзини сувга отибди, мўъжизани қарангки, тимсоҳлар унга ташланмабди, у ҳам қирғоқгача сузиб борибди.

Тимсоҳхона хўжайини эркакнинг мардлигига қойил қолиб, 1 миллион $ берибди.

Мукофот пулини олган эр-хотин
хурсанд бўлиб меҳмонхонага келишибди. Шунда эркак:

- Ўлай агар, сувга мен сакраганим йўқ, мени кимдир орқамдан итариб юборди, дебди.

Хотини:

- Бу мен эдим, азизим, дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир кучли эркакнинг ортида ақлли бир аёл туради.

@Qoranews — энг тезкор хабар каналига аъзо бўлинг!