Get Mystery Box with random crypto!

#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз Мустақиллик байрами ар | QORAKO‘L.UZ | Расмий канал

#Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Мустақиллик байрами арафасида Қоракўл туманида қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш тадбирлари давом этади. Айни вақтда туман ҳокими Хуршид Тохиров ва туман прокурори Феруз Очилов туманнинг 2-сектор ҳудудидаги «Бандбоши»маҳалласидаги 16 мактабда бўлиб турибди. Байрам арафасида янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилган мактаб 450 ўринга мўлжалланган. Инвестиция дастури асосида таъмирланган мактабдаги бунёдкорлик ишлари «Қораун иншоот қурилиш» МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.

@Qorakoluzofficial