Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлар жавобгарлик | Qorako'lliklar.uz

#Диққат

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлар жавобгарликка тортилади

Педагогларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги аризасида - ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Қоракўлликларга қўшилинг
https://t.me/+ZCNhi1-jkhUxNWIy