Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода етказиш хизмати Yandex Delivery йўлга қўйилди Энди | Qorako'lliklar.uz

Бухорода етказиш хизмати Yandex Delivery йўлга қўйилди

Энди Бухоро аҳолиси Yandex Go иловасида етказмага буюртма бериб курьер хизматидан фойдаланишлари мумкин. Янги хизмат ёрдамида совға ёки ёдигиздан чиққан нарсани юбориш мумкин, дўкондан харидни ёки ресторандан буюртмани олиб кетиш мумкин. Тадбиркорлар бундай етказиб бериш инобати билан қулай равишда мижозларга ўз буюртмаларини юборишлари мумкин.

Yandex Delivery шаҳарнинг барча туманларида ишлайди. Курьер буюртмага бир неча дақиқа олдин бклгиланади, етказиб бериш вақти эса масофа ва йўлдаги тирбандликлага боғлиқ бўлади. Етказиш Yandex Go тарифларининг бири каби ишлайди, шунинг учун нархи олдиндан аниқ бўлади.

Батафсил