#Тезкор «Ўзтрансгаз» АЖ хабарига кўра, куннинг кечки ва тунги | Qorako'lliklar.uz
#Тезкор «Ўзтрансгаз» АЖ хабарига кўра, куннинг кечки ва тунги вақтларида шохобчалар фаолияти чекланади.
«Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШ Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади», дейилади баёнотда.
Табиий газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти 18:00 дан 6:00 гача чекланиши кутилмоқда. Бунда ёпилиш вақти маҳаллий ҳокимлик қарори билан белгиланади ва ҳудудларга қараб фарқ қилиши мумкин.
Чекловлар қачонгача амал қилиши хабарда келтирилмаган.