Get Mystery Box with random crypto!

90 нафар аёлларга тикув машиналари олиб берилди Қоракўл туман | Qorako'l Zvezda | Rasmiy kanal

90 нафар аёлларга тикув машиналари олиб берилди

Қоракўл туманида ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги қарори ижроси юзасидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 90 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 1 нафарига аёллар сартарошлиги билан шуғулланиши учун жиҳозлар, шунингдек 10 нафар ишсиз ёшларимизга пайвандлаш ускуналари субсидия асосида олиб берилди.
Тикув машиналарини ўз эгаларига топшириш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Хуршид Тохиров давлатимиз томонидан олиб берилган ушбу жиҳозлар тумандошларимизнинг оиласига қўшимча даромад келтириш имкониятини яратишини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг октябрь ойида ҳам 80 нафар хотин-қизларга худди шундай тикув машиналари бепул тарқатилган эди.

Қоракўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Давоми
QORAKO'L ZVEZDA Расмий каналга азо бўлинг
Telegram | OLX | Ob havo

UCELL DAN AKSIYA Ucell

QORAKO'L TAXI 1053 24/7 1053

OLOT TAXI 1261 24/7 1261