Get Mystery Box with random crypto!

Ҳафта давомида Қоракўлда қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўз | Qorako'l Olot | Ob havo | Rasmiy⛅️

Ҳафта давомида Қоракўлда қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, мазкур ҳафта иш кунларида жойларда август ойининг учинчи ўн кунлиги учун хос меъёрий иқлимий ҳароратлар кузатилади.

Охирги пайтлар ёз ойларида жазирама кунлар сони ортаётгани инобатга олинса, эндиликда ёз ойларида меъёрий ҳароратлар ҳам биз учун ''бироз салқин'' ҳавони тақдим этади.

Кечалари ҳарорат минимумлари +12 +17 даража оралиғида, кундуз кунлари ҳафтанинг бошида +27 +30 даража, иккинчи ярмида +31 +34 даражагача ўзгаради.

Ёғингарчилик кутилмайди.

https://hydromet.uz/index.php/ru/node/2279

Qorako'l ob havo kanali
https://t.me/+vvUliLvP48MwMGE6