Get Mystery Box with random crypto!

Салқин ҳаволар қайтмоқда. 28-29 июль кунлари республиканинг т | Qorako'l Olot | Ob havo | Rasmiy⛅️

Салқин ҳаволар қайтмоқда.

28-29 июль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзгидромет бош директори ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шу мазмунда прогноз хабар қолдирди.

28-29 июль кунларидан бошлаб республикага аста-секин салқин ҳаво қайтади. Урал ҳудудларидаги нам ҳаво оқими бу сафар ''сўниб бораётган'' иссиқ ҳаво оқимини республика ҳудудларидан бутунлай ''ҳайдаб юбориш'' қувватига эга бўлади.

Мазкур ҳолат узоқ муддат кузатилган жазирама ҳаво ўрнига салқин ҳаво қайтишига сабаб бўлади. 29 июлдан жануб вилоятлардан ташқари бошқа вилоятларда аҳоли кунлар анчагина салқинлаганини ўз танасида ҳис қилади.

Юқоридаги картада 26 июль куни Уралда нам ҳаво оқимларидан ҳудудларда бир суткада 10-13 мм гача ёғин ёғгани кўрсатилган. Демак, бизнинг минтақадаги тоғлар ва шимолда ҳам бу оқимдан 3-6 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилиш мумкин. Бу сел-сув тошқин келтириб чиқармайди.

Qorako'l ob havo kanali
https://t.me/+vvUliLvP48MwMGE6