Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат ФВВ: яқин кунларда Ўзбекистон ва унинг атрофида кучл | QO'QON KANALI | Rasmiy Kanal

#Диққат
ФВВ: яқин кунларда Ўзбекистон ва унинг атрофида кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли йўқ

Бугун Туркияда содир бўлган зилзилалар аҳоли ўртасида турли саросималар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, олинган кузатув маълумотларига қараганда, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 (беш ва ундан юқори) бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас.

@Qoqon_kanali