Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳрида пиротехника буюмлари билан савдо қилаётган дўкон | QO'QON KANALI | Rasmiy Kanal

Қўқон шаҳрида пиротехника буюмлари билан савдо қилаётган дўконнинг ноқонуний фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “B-s.” МЧЖга қарашли савдо дўкони мудири Б.Р. харидор А.га 1 дона “Eagiles” номли пиротехника буюмини 40 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан умумий қиймати 638 млн сўм бўлган жами 8 087 дона пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@QOQON_KANALI