Get Mystery Box with random crypto!

#ана_холос Тошкент вилоятида икки эркак 'жин чиқариш' пайтид | Qo'qonliklar | Qoʻqon 24

#ана_холос

Тошкент вилоятида икки эркак "жин чиқариш" пайтида бир аёлни ўлдириб қўйди

Оққўрғон туманида 35 ёшли ва 44 ёшли икки эркак жин чиқариш маросимида бир аёлни эҳтиётсизлик оқибатида ўлдириб қўйган.

Судланувчиларнинг сўзларига кўра, улар аёлга бир соат давомида дуолар ўқиган, аммо "иш қийин бўлганлиги сабабли" улар занжир, болға каби буюмлардан фойдаланишга мажбур бўлишган. Маросимда аёлнинг қариндошлари, шу жумладан унинг эри ҳам қатнашган. Жабрланувчи қийноқлардан омон қолмаган ва кўплаб қовурға синиши, аъзоларнинг ёрилиши ва ички қон кетиши натижасида вафот этган.

Эркакларнинг бирига 3 йил, иккинчисига эса 2,5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

QO‘QON 24 хамма Қўқонликлар шу каналда бизга қўшилинг
https://t.me/+BTVTTTnbg35lZDMy