Get Mystery Box with random crypto!

Парламент дипломатияси ролини ошириш масалалари муҳокама этилд | Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Парламент дипломатияси ролини ошириш масалалари муҳокама этилди

Сўнгги йилларда қонун ижодкорлиги фаолияти жараёнларига янгича ёндашувлар кириб келмоқда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг кўлами ҳам, иш ҳажми ҳам мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли ўзгаришларга ҳамоҳанг бўлмоқда. Жамият ҳаётида парламентнинг роли тубдан ўзгармоқда.
Хусусан, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги фаоллиги ва масъулияти ошиб бормоқда. Қонун лойиҳаларининг халқаро шартномаларга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Тўғридан-тўғри амал қиладиган, яъни ижро этилиши учун қонуности ҳужжати ишлаб чиқилишини талаб этмайдиган қонунларни қабул қилишга эътибор кучайтирилмоқда.

Батафсил: http://parliament.gov.uz/uz/events/other/33637/

Facebook | Telegram | YouTube |Instagram