Get Mystery Box with random crypto!

Қозилардан бири ўз шаҳрида янги пишган ҳурмони яхши кўриши бил | Muhammad Qodir

Қозилардан бири ўз шаҳрида янги пишган ҳурмони яхши кўриши билан танилган экан. Бир куни эшиги тақиллабди. Ходими бориб эшикни очса бир киши бир товоқ янги узилган ҳурмо кўтариб турган эмиш. Хизматкор товоқни унинг қўлидан олиб қозининг ҳузурига келтирди. Қози ҳурмони ким келтирганини суриштирди. Аниқ бўлдики, ҳурмони яқинда қозининг ҳузурида бир масалада хусуматлашаётган икки кишининг бири келтирган экан.
Қози ходимига ҳурмони эгасига қайтаришини буюрди. Ходим бир товоқ ҳурмони эгасига қайтариб берди.
Икки кундан сўнг қози халифанинг ҳузурига бориб ўзини қозиликдан бўшатишини сўради. Халифа сабабини сўраганда деди:
"Икки кун олдин бир киши бир товоқ ҳурмо келдирди. Мен уни олмай қайтариб юбордим. Кеча ўша икки хусуматчи ҳузуримга даъволашиб келганида менга ҳурмо келтирган кишининг ҳақ бўлишини орзу қилдим. Яхшиямки ҳурмоларини қайтарган эдим. Олиб қолсам нима бўлар эди?!".

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Telegram | Muhammad Qodir