Get Mystery Box with random crypto!

Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

Telegram kanalining logotibi qobiljon_qori — Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa Q
Telegram kanalining logotibi qobiljon_qori — Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa
Kanal manzili: @qobiljon_qori
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.63K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Қобилжон Қори Одилжон у́ғлининг расмий канали бу́либ, у́з назоратлари остида олиб борилади.
Бу ерда сиз #архив ва #янги марузаларни биринчилардан бу́либ тинглаш имкониятига эга бу́ласиз.
Админ: @Taklifvamurojaatbot
Бот: @Qobiljonqori_bot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 35

2022-10-07 18:07:49 #Тарихи_Муҳаммадий

Шаққи садр воқеаси

Устоз Қобилжон қори

Расулуллоҳ с.а.в. хаётларидан! Бизни кузатишни давом этинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

T.me/Qobiljon_qori
2.4K viewsAнвар Хикматов, 15:07
Ochish/sharhlash
2022-10-06 22:21:29
Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи васаллам:

"Жума куни менга кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади".

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад!

Жума муборак бўлсин азиз диндошлар!

T.me/Qobiljon_qori
10.6K viewsAнвар Хикматов, 19:21
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:54:26 #Тарихи_Муҳаммадий

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в. нинг эмиздирилишлари.

Устоз Қобилжон қори

Расулуллоҳ с.а.в. хаётларидан! Бизни кузатишни давом этинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

T.me/Qobiljon_qori
2.4K viewsAнвар Хикматов, 10:54
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:01:18 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш фазилатли ва савобли амалдир. У зотга салавот айтиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).

Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлари, шунингдек, Аллоҳ таоло мўъминларни ҳам Набий алайҳиссаломга салавот айтишга буюриши, бу ишнинг қанчалик муҳим ва фазилатли амал эканига далолат қилади.

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтган кишига Аллоҳ таоло томонидан ўнта салавот айтилиши, ҳамда унинг ўнта гуноҳи ўчирилиши ва унинг учун ўнта даража кўтарилиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар. Насаий ривоят қилган.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтган киши жаннатда у зотга яқин ўринда бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқинроғи, уларнинг менга кўп салавот айтганларидир”, дедилар. Термизий ривоят қилган.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлик дуоларни ижобат бўлишига сабаб бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган ҳолатларида мен намоз ўқидим. Ўтиргач, аввал Аллоҳ таолога ҳамду сано сўнгра, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим. Кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўранг бериласиз, сўранг бериласиз”, дедилар. Термизий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййинга салавот айтмагунингча, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деди. Термизий ривоят қилган.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган киши охиратда у зотнинг шафоатларига ҳақли бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар. Аҳмад ривоят қилган.

Мадаминов Шокиржон

@Qobiljon_qori
3.7K viewsAнвар Хикматов, 04:01
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:14:07 #Тарихи_Муҳаммадий

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо с.а.в. нинг насли-насаблари.

Устоз Қобилжон қори


Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

T.me/Qobiljon_qori
1.3K viewsAнвар Хикматов, edited  12:14
Ochish/sharhlash
2022-10-04 10:02:19
#КУН_ОЯТИ

«(Эй Муҳаммад), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) мулойим бўлдингиз. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингизда эди, албатта, атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва (у хусусда ваҳий нозил қилинмаган) ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг – суянинг! Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни (У Зотга суяниб иш қилувчиларни) севади».

Оли Имрон сураси 159-оят

@Qobiljon_qori
2.8K viewsAнвар Хикматов, 07:02
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:02:37
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақат Аллоҳдан

Устоз Қобилжон қори

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

t.me/Qobiljon_qori
2.5K viewsAнвар Хикматов, 13:02
Ochish/sharhlash
2022-10-03 12:00:02 #КУН_ҲАДИСИ

"Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хотиржам қилинглар, бездирманганлар".

Имом Бухорий ривояти.

@Qobiljon_qori
1.0K viewsAнвар Хикматов, 09:00
Ochish/sharhlash
2022-10-03 07:00:29
#КУН_ҲАДИСИ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан кўра кўпроқ маслаҳатлашувчи эдилар”.

Имом Байҳақий ривояти.
@Qobiljon_qori
2.3K viewsAнвар Хикматов, 04:00
Ochish/sharhlash
2022-10-01 15:31:46
МУХТАРАМ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР!!!
УСТОЗЛИК МАКОМИ-ОЛИЙ САОДАТ. КАМОЛОТ ЙОЛИДА БИЗГА САБОК, ХАЙОТДА УЗ ОРНИМИЗНИ ТОПИШИМИЗГА КОМАК БЕРГАН МУХТАРАМ УСТОЗ ВА МУАЛЛИМЛАРИМИЗ ОЛДИДА БИР УМР КАРЗДОРМИЗ.АЛЛОХ БУ МАСУЛЯТЛИ КАСБДА СОБИТКАДАМ БОЛГАН АЗИЗ УСТОЗ-МУАЛЛИМЛАРИМИЗГА КУЧ-КУВВАТ,ИЛМУ БИЛИМЛАРИНИ ЯНАДА ЗИЁДА КИЛСИН,ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА МУШАРРАФ АЙЛАСИН!
⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘⚘
1-ОКТЯБР УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

TELEGRAM:@QOBILJON_QORI
3.8K viewsAнвар Хикматов, 12:31
Ochish/sharhlash