Get Mystery Box with random crypto!

#Quron 8. Анфол сураси Раҳматуллоҳ қори Обидов қироатлари Бу | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

#Quron
8. Анфол сураси
Раҳматуллоҳ қори Обидов қироатлари

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, 75 оятдан иборатдир. Унда сўз, асосан, ғазот-жанг ҳақида бориб, ҳарбий қонун-қоидалар, уруш ва тинчлик ҳолатлари ҳамда шариати исломиядаги асир ва ўлжа олиш ҳусусидаги ҳукмлар баён қилинади. Бу суранинг «Анвол - ўлжалар» деб номланишининг сабаби ҳам шудир.
У ислом тарихидаги илк жанг - Бадр жангидаги воқеаларини батафсил ҳикоя қилгани учун айрим саҳобалар уни «Бадр» сураси, деб ҳам атаганлар.Сура ниҳоясида эса мўъминлар ватан ва миллатлари бир-биридан қанчалар йироқ ва хилма хил бўлишидан қатъий назар бир уммат эканликлари, бинобарин, кофирларнинг фитналарига алданмай, ўзаро дўст-биродар бўлиб яшаб ўтишлари лозимлиги уқтирилади

@Qobiljon_qori