Get Mystery Box with random crypto!

#Quron 6. Анъом сураси Раҳматуллоҳ қори Обидов қироатлари Ма | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

#Quron
6. Анъом сураси
Раҳматуллоҳ қори Обидов қироатлари

Маккада нозил қилинган, бир юз олмиш беш оятдан иборат бу сурада сўз эътиқод ва иймон моҳияти устида боради.
«Анъом»даги оятлар Аллоҳ яратувчиликдан ҳам, ҳукмронликда ҳам, маъбудликда ҳам Ягона деб уқтиради. Яна у пайғамбарлар отаси - Иброҳим алайҳиссалом ва унинг зирриётидан бўлган бир қанча пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилади. Булардан ташқари, яшаб турган дунёмиз инсон учун синов-имтиҳон олами эканлиги айтилиб, инсон бу дунёда Аллоҳнинг халифасидир, деб таъкидланади. Бинобарин бу дунёни обод-осойишта қилиш ҳам, хароб-вайронага айлантириш ҳам инсоннинг ўз қўлида эканлиги яна бир бора эслатиб ўтилади. Бошқа суралар бўлиниб-бўлиниб, ҳар хил муддатларда нозил қилингани ҳолда, бу сура Маккада бир кечада дафъатан нозил бўлган.
Бу сурада яна чорва ҳайвонлари ва улар ҳақидаги ҳукмлар ҳам баён этилгани учун, у «Анъом - чорвалар» деб аталади.

@Qobiljon_qori