Get Mystery Box with random crypto!

#Quron 4. Нисо сураси Раҳматуллоҳ қори Обидов қироатлари Бу с | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

#Quron
4. Нисо сураси
Раҳматуллоҳ қори Обидов қироатлари
Бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган узун суралардан бўлиб, 176 оятдан ташкил топган.У мусулмонларнинг ички ва ташқи иш фаолиятларига доир шариат аҳкомлари билан тўла бир сурадир.Унда аёл,уй,оила,давлат,жамиятга алоқадор бўлган муҳим масалаларга жавоб берилади ҳаида бировларнинг қарамоғидаги етим-есирлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида сўз боради.Бу сурада шунингдек мерос ҳукмлари ҳам батафсил баён қилинади.
Булардан ташқари эр-хотин ўртасидаги алоқалар - уларнинг бир-бирлари олдидаги ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда эр оилада бошлиқ экани ва бу ҳуқуқдан у қандай фойдаланиши лозимлиги ҳақида йўл-йўриқлар берилади. Сўнгра оила доирасидан жамият миқиёсига чиқиб, жамият мустаҳкам бўлиши учун кишилар ўртасида бирдамлик ва меҳр-шафқат, хослик ва бағрикенглик барқарор бўлиши зарурлиги ўзига хос услубда уқтирилади. Бу сурада бошқалардагига нисабатан аёлларга оид шариат ҳукмлари кўп ва батафсил баён этилганлиги сабабли унга «Нисо-аёллар» номи берилган.

@Qobiljon_qori