Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳга итоат қил, У сени муҳофаза қилади Абу Аббос Абдуллоҳ | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

Аллоҳга итоат қил,
У сени муҳофаза қилади

Абу Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Бир куни Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг орқаларида уловларига мингашиб олган эдим. У зот: “Эй бола! Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳга итоат қилгин, У сени асрайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла, Уни қаршингда топасан. Сўрайдиган бўлсанг, Аллоҳдан сўра. Ёрдам тиласанг, Аллохдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун тўплансалар, фақат Аллоҳ таоло сенинг тақдирингга ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бериш учун тўплансалар, фақат Аллоҳ тақдирингга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган”, дедилар» (Имом Термизий ривояти. Ҳасан саҳиҳ ҳадис).