Get Mystery Box with random crypto!

Офатни даф қилишда ўқиладиган дуо Анас ибн Молик розияллоҳу а | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

Офатни даф қилишда ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Маа ша`аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривояти.