Get Mystery Box with random crypto!

Абу Бакр Розий розияллоҳу анҳу шундай деб айтган эканлар: “Ий | Qobiljon Qori | Rasmiy sahifa

Абу Бакр Розий розияллоҳу анҳу шундай деб айтган эканлар:

“Иймон мўмин банданинг қалбида бўлиб, етти шохли дарахтга ўхшашдир.

Унинг бир шохи юракда бўлиб, меваси ироданинг тўғри ва соф бўлишидадир.

Бир шохи тилдадир ва унинг меваси рост сўзликдир.

Унинг бир шохи оёқдадир ва унинг меваси жамоат намозига мунтазам боришдадир.

Яна бир шохи қўл томонда бўлиб, унинг меваси хайр ва эҳсон қилишдир.

Яна бир шохи кўзлар томонидадир ва унинг меваси ибрат назари билан боқмоқликдадир.

Унинг бир шохи қорин томонидадир ва унинг меваси ҳалол емоқлик ҳамда барча шубҳали нарсалардан парҳезкорликдадир.

Яна бир шохи нафс томондадир ва унинг меваси шаҳватни тарк этишдадир”.


“Дурратул-ваъизийн” китобидан.